Каталониянинг “Барселона” клуби уч нафар футболчисининг жамоани тарк этаётганини эълон қилди.
“Кўк-анорранглилар” сафида ижара асосида тўп сурган “Атлетико” футболчиси Жоау Феликс, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жоау Канселу ўз клубларига қайтиб кетади.
Шунингдек, каталонияликлар Маркос Алонсо билан ҳам шартномани узайтирмаслигини маълум қилди.
Феликс “Барселона” сафида 44 та ўйинда иштирок этиб, 10 та голга муаллифлик қилган. Канселу эса 42 та ўйин ўтказиб, 4 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Маркос Алонсо 2022 йилда “Челси”дан эркин агент сифатида “Барселона”га ўтган эди.
Изоҳ (0)