27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг соҳа вакилларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, президент фармони билан бугун соҳа вакилларининг бир гуруҳи орден ва медаллар билан мукофотланган эди. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ушбу мукофотларни ўз эгаларига топширди.
“Касб байрамингиз муборак бўлсин, миллий журналистикамиз фидойилари, эл-юртимизга хизмат қилишдан ҳеч қачон толманг!”, деб ёзади Шерзод Асадов.
Изоҳ (0)