Ижтимоий тармоқлар орқали “Тошкент метрополитенининг ‘Мустақиллик майдони’ бекати томон ҳаракатланиб келган поездда ёнғин чиқди” мазмунидаги хабарлар тарқалди. “Тошкент метрополитени” ДУК ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, 24 июнь санаси соат 14:50 лар атрофида “Пахтакор” бекатидан “Мустақиллик майдони” бекати томон ҳаракатланган 23-сонли ҳаракат таркибининг вагонларидан бирида техник носозлик ҳолати аниқланган. Аммо ушбу ҳаракат таркибида ҳеч қандай ёнғин ёки қисқа туташув ҳолати кузатилмаган.
Тегишли йўриқномага асосан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўловчилар бекатга туширилган. Шундан сўнг ҳаракат таркиби кузатилган носозликни бартараф этиш учун техник текширув йўлаги томон юборилган. Ҳозирги вақтда йўналишда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)