Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух рафиқаси Лувсандорж Болорцецег ҳамроҳлигида 23 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/06/23/2024-06-23 17.44.42-fc-Kiv2s.jpg)
Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
![](/static/2024/06/23/2024-06-23 17.44.44-WV17HYhL.jpg)
Қисқа суҳбатдан сўнг, Мўғулистон президенти ва унинг турмуш ўртоғи ташриф дастуридан ўрин олган навбатдаги манзилга жўнаб кетди.
![](/static/2024/06/23/2024-06-23 17.44.46-Ee-ENqyR.jpg)
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон етакчиси 23—26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)