Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида тадбиркорнинг 325,7 млн сўмини ўзлаштирган экспедитор аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда “У.М.” МЧЖ ҳайдовчи-экспедитори Э.Ю. буюртмачилар томонидан ушбу МЧЖга қайтарилган 139 дона турли маҳсулотларни МЧЖ омборхонасига қайта кирим қилмасдан, бошқа шахсларга нақд пулга сотиб, тадбиркорнинг 325,7 млн сўмини ўзлаштириш йўли талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)