Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғида 63-халқаро гуллар фестивали доирасида дрон-шоу ўтказилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг “Геоинновация маркази” ҳамкорлигида ташкил этилган томошада 500 та дрон учирилиб, турли ёзув ва шакллар ҳосил қилинди.
Шоунинг асосий мавзуси битирувчилар бўлди. Дронлар ёрдамида “Битирувчи, оқ йўл”, “Талабалик—олтин даврим” каби сўзлар терилди.
Шунингдек, мамлакат байроғи, Хумо қуши тимсолларини ҳам кўриш мумкин эди.
“Афсоналар водийси” боғидаги мазкур томошани фестивалга келган минглаб меҳмонлар кузатиб борди.
Изоҳ (0)