Жиноят содир этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан яшириниб юрган фарғоналик эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги томонидан Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан яшириниб юрган, 1983 йилда Қўштепа туманида туғилган Ғофуров Зокиржон Жабархонович қидирилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Сиз ушбу шахс ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, зудлик билан 102 ёки (71) 231-34-33, (97) 273-11-01 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз сўралади. Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади”, — дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)