Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Nexia-2 га ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида унинг ичидаги 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Аввалроқ ҳолат 28 май куни соат 13:00 лар атрофида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 1015-километрида содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳодиса оқибатида машина ҳайдовчиси (1961 йилда туғилган), шунингдек, автомобиль салонидаги яна уч киши: 1968 (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи), 1993 ва 2015 йилда туғилган фуқаролар воқеа жойида ҳалок бўлган.
Автомашина М-39 Тошкент—Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, автомобилларга газ қуйиш шохобчасида газ қуйдирган. Шундан сўнг соат 13:00 атрофида бошқарув пайти машина газ баллони портлаган.
Изоҳ (0)