Ўзбекистоннинг уч вилоятида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Б. жами 3 400 АҚШ долларини фуқаро Н.С.га 43,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Х. фуқаро Т.И.дан 3 300 АҚШ долларини 41,9 млн сўмга сотиб олишга келишиб, 25,9 млн сўмини берган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 4 220 АҚШ доллари ва 25,9 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган П.Ж. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 39,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Андижон ва Қашқадарё вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Бухоро ва Хоразм вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинган эди.
Изоҳ (0)