Тошкент ва Бухоро вилоятларида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.Ж. жами 3 минг долларни фуқаро С.Х.га 38,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Т. фуқаро Ф.К.дан жами 270 минг Россия рублини 35,6 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Андижон ва Қашқадарё вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Бухоро ва Хоразм вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинган эди.
Изоҳ (0)