• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистон—Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлисида иштирок этди

    Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин раислигида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Таъкидлаш жоизки, бу платформа олти йил аввал икки давлат раҳбарлари томонидан ишга туширилган бўлиб, қўшма Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми шаклида фаолият юритган.

    Ҳудудлараро ҳамкорликнинг жадал суръати, ўзаро инвестицияларнинг юқори динамикаси, қўшма лойиҳалар сони, шунингдек, ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириш учун катта салоҳиятни ҳисобга олиб, форум мақомини ошириш ва уни президентлар раислигидаги Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашига айлантиришга қарор қилинди.

    Кенгаш мажлисини очар экан, давлатимиз раҳбари президент Владимир Путин ва Россия делегацияси вакилларини, жумладан, 30 га яқин ҳудуд раҳбарлари ва 300 нафар етакчи саноат корхоналари ва бизнес вакилларини самимий қутлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Бундай ҳамкорлик юқори самарадорлик билан ажралиб туради, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга хизмат қилади, – деб таъкидлади президент.

    Бугунги олий даражадаги музокаралар самарали натижалар билан якунлангани, икки давлат ва халқлар манфаатлари йўлида кенг қамровли шерикликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга бўлган умумий интилишни кўрсатгани мамнуният билан қайд этилди.

    Йил бошидан бери барча даражадаги, жумладан, икки давлат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларнинг фаоллашгани алоҳида таъкидланди. Биргина ўтган ҳафтада Ўзбекистон вилоятлари делегациялари Россиядаги шерик ҳудудларга ташриф буюрди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу маънода, ҳудудлараро мулоқотни янада ривожлантириш ва уни янги амалий мазмун билан бойитишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

    Бугунги кунда ҳудудлар даражасида 4 миллиард долларлик 200 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Кенгаш мажлиси доирасида 5 миллиард долларлик янги шартномалар тўплами тайёрланган.

    Олий даражадаги музокаралар давомида товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда 30 миллиард долларга етказиш ва келаси йили 10 миллиард доллар инвестиция ўзлаштириш бўйича янги мақсадлар белгилаб олингани мамнуният билан қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мақсадларга эришишнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи айнан икки давлат ҳудудлари бўлиши лозимлигини таъкидлаган давлатимиз раҳбари ҳамкорликнинг қатор устувор йўналишларини белгилаб берди.

    Аввало ўзаро савдони кўпайтириш. Сўнгги 7 йил ичида Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробарга ўсди. Ўзаро етказиб бериш таркиби, энг аввало, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ҳисобига сифат жиҳатидан яхшиланди.

    Асосий ҳамкорлар қаторида Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари, Татаристон, Москва, Ленинград, Новосибирск, Астрахан, Иваново, Челябинск вилоятлари, Красноярск, Перм ўлкалари, Бошқирдистон ва бошқалар бор.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Кооперация ва импорт ўрнини босиш лойиҳаларини ошириш ҳисобига товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режалари қабул қилинди, бу жараёнга ҳудудлар фаол жалб қилинади.

    Савдо ва кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Россияда Ўзбекистоннинг тўлақонли савдо ваколатхонаси очилади.

    Инвестиция ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик суръати юқори баҳоланди. Ўзбекистонда уч мингдан ортиқ Россия компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Энергетика, кимё ва нефть-кимё, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, логистика, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда лойиҳалар амалга оширилмоқда. Тошкент вилоятида татаристонлик ҳамкорлар билан бирга ишга туширилган “Химград” саноат зонаси кенгайтирилмоқда, Жиззах вилоятида унинг филиали барпо қилинмоқда.

    Қўшма лойиҳаларнинг умумий портфели 45 миллиард доллардан ошган. Бугунги саммит доирасида кооперациянинг янги лойиҳалари бўйича 20 миллиард долларлик келишувларга эришилди, шундан чорак қисми ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади, – деди давлатимиз раҳбари.

    Россия ҳудудларининг етакчи корхоналари билан кооперация лойиҳаларини илгари суриш учун янги қўшма саноат зоналарини ташкил этиш режалари қўллаб-қувватланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш устувор йўналиш сифатида кўрсатиб ўтилди. Ўзбекистон ҳудудларида агрологистика марказлари тармоғини кенгайтириш ишларини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

    Ҳудудларга Россияда улгуржи-тақсимлаш марказларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини биргаликда етиштириб, кейинчалик юртимизга етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.

    Давлатимиз раҳбари ҳудудий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш инструментларини ривожлантиришнинг аҳамиятини қайд этиб, қўшма Инвестиция платформаси иш бошлашини эълон қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда Россия етакчи университетларининг 14 филиали ташкил этилган бўлиб, Тошкентдаги Москва ва Санкт-Петербург давлат университетлари, Олмалиқдаги MISIS Фан ва технологиялар университети, Жиззахдаги Қозон федерал университети ва бошқалар шулар жумласидан.

    Ташриф давомида мамлакатимизда Бауман номидаги Москва давлат техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Маданий ҳамкорлик бўйича уч йиллик дастур қабул қилинди.

    Ўзбекистон Президенти туризм алмашинувини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. Сўнгги бир неча йилда россиялик туристлар сони 5 баробарга ошди. Ўзбекистон ва Россиянинг барча йирик шаҳарлари мунтазам авиақатновлар билан боғланган.

    Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Россиянинг тарихий шаҳарларига туристик йўналишлар ва саёҳатларни ривожлантириш бўйича янги қўшма дастурларни қабул қилишни таклиф этди.

    Ўз навбатида, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакатимиз билан кўп қиррали муносабатларнинг ривожланишидаги ижобий тенденцияларни юқори баҳолаб, Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги мавжуд ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашнинг муҳим аҳамиятини таъкидлади. Ишбилармон доира вакилларини қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишда фаол иштирок этишга чақирди.

    Мажлис доирасида бир қатор янги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошлангани эълон қилинди.

    Умуман, кенгаш доирасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳудудлараро ҳамкорлик ҳужжатлари ва битимлар тўплами имзоланди.

    27.05.2024, 22:05   Изоҳ (0)   6986
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳузурида имзоланган ҳужжатлар эълон қилинди

    27.05.2024, 18:17

    Фото: Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин биргаликда дарахт экди

    27.05.2024, 19:12

    Ўзбекистон ва Россия президентлари Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди

    27.05.2024, 20:55

    Эндиликда таълим кредити фақат кундузги таълимда ўқиётган талабаларга берилади

    27.05.2024, 21:20

    Бўстонлиқда Gentra тўлиқ ёниб кетди (видео) 

    27.05.2024, 20:15

    Андижонда Onix уриб юборган Labo ағдарилиб кетди (видео)

    27.05.2024, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.