“Рубин” ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев клуб бош мураббийи Рашид Раҳимовнинг кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
![](/static/2024/05/20/rahmonaliev-hotel-by-chtoby--PghY9CjU.jpg)
“Албатта, мен Рашид Раҳимовнинг “Рубин”да қолишини истардим. Лекин у ушбу мавсумдан кейин жамоада қола оладими ёки йўқлигини айта олмайман. Бу менинг ишим эмас. Мен Рашид Раҳимов билан ишлашдан мамнунман ва у билан бирга ўсаётганимни ҳис қиляпман”, — деди Раҳмоналиев “Чемпионат” мухбири Владислав Круглов билан суҳбатда.
РПЛнинг 29-тури доирасида “Рубин” 19 май куни сафарда “Спартак”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Россия чемпионатининг 29-туридан сўнг “Спартак” 49 очко жамғариб, бешинчи ўринда бормоқда. “Рубин” шунча ўйиндан 41 очко жамғариб, еттинчи ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)