Ўзбекистон Суперлигасининг 8-турида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилди.
“Водий дерби”сига қизиқиш катта бўлди: ўйинни томоша қилиш учун ўйингоҳга 22350 нафар мухлис келди ва бу борадаги мавсум рекорди янгиланди.
Ўйин асабий тарзда кечди ва асосий вақтда ҳисоб очилмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Филип Иванович бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, мезбонларга ғалабани тортиқ қилди — 1:0.
Ўйин якунида шу куни таваллуд айёмини нишонлаётган “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаянга “53” рақами акс этган футболка топширилди.
“Дарё” ушбу ўйиндан фотогалерея тайёрлади.
Изоҳ (0)