“Интер Майами” президенти Девид Бекҳэм ўз жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.
Британиялик собиқ футболчининг фикрича, Мессининг АҚШга келиши маҳаллий спорт ривожида катта рол ўйнайди. Бекҳэм Лионелнинг инсоний фазилатларини ҳам қайд этди. Унинг фикрича, аргентиналик юлдуз ёш футболчиларнинг ривожланишига ёрдам беришга ҳаракат қилади.
“Мен ҳар доим Лео Месси каби одамни Америкага, хусусан Майамига олиб келиш катта аҳамиятга эга эканлигини билардим. Бу унинг майдонда ва ундан ташқарида қилган ишларига тегишли.
Гап фақат совринларни қўлга киритаётганида эмас. У академиядаги болаларнинг ривожланишига ҳам доим ёрдам беришни хоҳлайди. Месси Америка бўйлаб саёҳат қилганда ҳар бир ёш йигит билан учрашишга интилади. У шундай инсон”, — дея Бекҳэмнинг сўзларини келтиради АS.
Месси 2023 йилдан бери “Интер Майами” клуби аъзоси ҳисобланади. У шу пайтгача 15 ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 11 бора тўп киритган.
Изоҳ (0)