Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган баҳсда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси “Андижон” меҳмони бўлди. “Водий дербиси” мақоми ва жамоалар турнир жадвалида қўшни бўлганлиги боис ушбу учрашувга қизиқиш юқори бўлди. Стадионга 20 мингга яқин мухлис келганлиги қайд этилди ва беллашув ҳам шунга яраша шиддатли ўтди.

Ўйин илк дақиқалардан кескин курашлар остида бошланди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ташаббус гоҳ у, гоҳ бу клуб тарафида бўлди ва жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобидаги дуранг билан йўл олди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида “Навбаҳор” дарвозабони Шукрон Йўлдошев бир неча бор жамоаси жонига оро кирди. Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Русланбек Жиянов рақиб жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни кучли зарбаси билан дарвозага аниқ йўллаб, учрашув тақдирини ҳал қилди – 0:1.
“Дарё” “Андижон” ва “Навбаҳор” ўртасидаги ўйиндан фотогалерея тайёрлади.
Фотосуратлар муаллифи: Оқилхон Мамажонов



























Изоҳ (0)