Наманганда футбол бўйича мамлакат чемпионатининг янги мавсумига старт берилди. Учрашув олдидан бўлиб ўтган маросимда вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқди.
Абдураззоқов янги мавсумда “лочинлар” олдига юксак мақсадлар қўйилгани, улар “Чемпион бўлиш вақти келди!” деган шиор остида майдонга тушишини таъкидлади ва жамоаларга омад тилади.
Тантанали маросимдан сўнг жорий йилнинг илк учрашуви бошланди: “Навбаҳор” Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши майдонга тушди. Қизғин баҳслар остида ўтган учрашув Наманган клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва “Навбаҳор” ҳисобига илк уч очко ёзилди.
“Дарё” ушбу ўйиндан фотогалерея тайёрлади.
Изоҳ (0)