Ўзбекистон фуқаролари Шенген визасини олиш учун 2023 йили 46 минг 503 марта ариза топширган. Бу ҳақда Европа комиссияси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шундан 38 минг 333 та ариза ёки 83,3 фоиз ҳолатда маъқулланган. Қолган 16,5 фоиз ёки 8 170 та ҳолатда аризалар рад этилган.
Муваффақиятсиз ҳолатлар 2022 йилга нисбатан 0,4 фоизга кўп. Ўша йили 39,5 мингта мурожаат қилинган.
Маълумот учун, 2023 йили Европа Иттифоқи давлатлари ва Шенген билан боғлиқ давлатлар консулликлари қисқа муддатли визалар учун 10,3 млн дан ортиқ ариза олган. Бу эса 2022 йилга нисбатан 37 фоизга (7,5 млн ариза) кўп.
Изоҳ (0)