• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    Женнифер Лопес Бен Аффлекка бўлган севгиси ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди. Аммо бу турмуш ўртоғига ёқмаган кўринади

    Хонанда ва актёрнинг севги ҳикояси бутун дунё эътиборида бўлди. Улар тўйдан атиги 3 кун олдин ажралишди ва 19 йилдан сўнг тўсатдан муносабатлари тиклангани ҳақида эълон қилишди. Тўй ҳам тез орада бўлиб ўтди, яқинда эса юлдуз ҳужжатли фильм чиқарди — унда Бен Аффлек билан ишқий муносабатлари тафсилотларини очиқчасига айтиб, кўплаб сирларни очиб берди.

    Женнифер ва Бен 2002 йилда суратга олиш майдончасида танишган. 

    Аввалига биз жуда яхши дўст эдик, — дейди Бен Аффлек, — у турмушга чиққан эди, ишқий муносабатлар ҳақида хаёлимизга ҳам келтирмасдик. Бу эса бир-биримизни ёлғонсиз билиш имконини берди. Биз бир-биримизда яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилмадик.

    Ўша пайтда Женнифер севгисини ижоди орқали изҳор қилган. У “Dear Ben” қўшиғини актёрга бағишлайди, бу “Менинг эҳтиросим, менинг севгим, дўстим ва қиролим” каби сўзларни ўз ичига олган романтик изҳор эди.

    2002 йил охирида Бен унга турмуш қуришни таклиф қилади. 

    Уйга киргач, ҳайратда қолдим: бутун уй атиргул гулбарглари билан қопланганди. Ҳамма жойда гулдасталар бор эди. Мен буни кутмагандим, — деб эслайди Женнифер ўша кунни.

    Ҳужжатли фильмда эр-хотин биринчи марта тўйдан 3 кун олдин содир бўлган ажралиш сабаблари ҳақида гапиради. Бунга уларнинг муносабатларининг ошкор этилиши натижасида юзага келган ҳаддан ташқари босим сабаб бўлган. 

    Биз ажралишимиз керак эди, чунки бундан қандай ўтишни билмасдик. Иккаламиз ҳам ўзимизни англашимиз лозим эди, — деб тан олади Женнифер.

    2002 йилдаги “Jenny from the Block” қўшиғи клипида Бен ва Женнифер ҳамма жойда папараццилар томонидан кузатиб юриладиган машҳур жуфтлик сифатида пайдо бўлишлари тасодиф эмас. Бир йил ўтгач эса улар тўй қолдирилгани ҳақида баёнот беради: “ОАВнинг тўйимизга ҳаддан ташқари эътибор қаратаётгани сабабли тўйни кечиктиришга қарор қилдик”. 2004 йилда улар муносабатлардаги танаффусни расман эълон қилади.

    Ҳужжатли фильм эпизодларидан бирида Бен Женнифердан айрилиқ деярли 20 йил давом этгани учун уни кечирганми ёки йўқлигини сўрайди. Бу саволга хонанда шундай жавоб беради:

    Менимча, сендан анчагача ғазабланганман. Аммо бу юрак оғриғи иккаламизни ҳам ўзимизга келишга ва яхши инсон бўлишга мажбур қилди. Мен сени бутунлай кечирдим.
    Умримнинг охиригача у билан бирга бўлишни хоҳлаётганимни билардим. Лекин бунга эриша олмаймиз деб қўрқардим. Ҳақиқатан ҳам севган инсонингдан воз кечиш жуда қийин. Ўша пайтда етарлича етук эмас эдик, — дейди юлдуз.

    Бендан расман ажралгандан атиги 4 ой ўтгач, Женнифер узоқ йиллик севгилиси, эгизакларининг бўлажак отаси Марк Энтонига турмушга чиқади. Ўз хотираларида у бу иш оғир ажралишдан кейин таскин қидиргани учун содир бўлганини айтади.

    2005 йилда Бен ҳам актриса Женнифер Гарнерга уйланади ва бу никоҳдан уч нафар фарзанди дунёга келади.

    2021 йил июль ойида эса Женнифер ва Бен Жей Ло ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бирга тушган суратини жойлаштириб, муносабатларини эълон қилади. Бир йил ўтгач, уларнинг тўйи бўлиб ўтади — улар Лас-Вегасда, кичик бир черковда турмуш қуради. 

    Биз уддаладик. Севги гўзал, севги меҳрибон, севги сабрли экан. Йигирма йиллик сабр, — дейди кейинроқ Жей Ло.

    “Ҳеч қачон айтилмаган буюк севги ҳикояси” деб номланган ҳужжатли фильмда хонанда 20 йил олдин ажралишга қарор қилганларида ҳам Бен билан бир-бирини севишдан тўхтамаганликларини айтади.

    Бен Аффлек эса ҳеч қачон севгисини омма олдида намойиш қилишни хоҳламаган, бу ҳақда махсус фильмлар яратишни-ку умуман истамаган. У ва Жей Ло яна учраша бошлаганларида актёр “Мен муносабатларимизни ижтимоий тармоқларда эълон қилишни хоҳламайман”, деганди. Тўғри, кейин у бундай шартларни қўйишга ҳаққи йўқлигини ва энг яхшиси муроса қилиш эканини тушунди.

    Фильмда жуда кўп таъсирли лаҳзалар бор. Мисол учун, Жей Ло эрига уни уйда тартибсиз, спорт услубидаги шим ва чизиқли пайпоқларда кўришга одатланганлигини айтган эпизод каби. Бен эса дарҳол севгилисига жавобан: “Сен ажойибсан ва мен шунга ўрганиб қолганман”, дейди.

    Шунингдек, фильмда бутунлай бошқа Женниферни кўриш мумкин — машҳур юлдуз эмас, балки иш билан бандлиги туфайли эри ва болаларига етарли вақт ажратолмаётганидан ташвишланадиган чарчаган аёл.

    Қизиғи шундаки, дўстлари ва танишлари Жей Лони бу лойиҳадан воз кечишга ундаган. Баъзилар ҳатто уни аҳмоқ деб атаган. Мисол учун, таниқли актриса Жейн Фонда дугонасининг шахсий ҳаётини оммага намойиш қилиш фикридан қайтаришга ҳаракат қилади, лекин охирида у қўшиқчини қўллаб-қувватлайди.

    Бен Аффлек рафиқаси барчага унинг севги мактублари ёзилган альбомни кўрсатганини билгач, ҳайратда қолади. У бу ҳақда шундай дейди: “Мен ҳар доим бундай шахсий нарсаларни муқаддас деб билганман”. Ахир, бу альбомда унинг биринчи учрашувидан бери сақланган барча қоғоз ва электрон ёзишмалари ҳам бор эди.

    Женнифер Беннинг барча севги мактубларини мазмунидан фойдаланишлари учун янги фильм устида ишлаётган ҳамкасбларига беради. “Мен буни бутун дунё билан баҳам кўрмоқчи эдим”, деб тушунтиради қўшиқчи ва актриса эрига ёқмаган бу ҳаракатини.

    Айтганча, экспертларнинг таъкидлашича, ҳатто Беннинг тана тили ҳам у ҳеч қачон оммавий ахборот воситалар эътиборини ёқтирмаганлигини кўрсатади. Бундан фарқли ўлароқ, Женнифер ҳис-туйғуларини ва шахсий фикрларини камерада осонгина ифодалайди ва уни сюжетнинг бир қисмига айлантиради.

    Бен Аффлек уларнинг шахсий ҳаёти омманинг диққат марказида бўлишидан хавотирда эди. Катта эҳтимол билан, актёр оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик эътибори туфайли яна севгисини йўқотишидан қўрққан.

    Аммо хайриятки, унинг қўрқувлари асоссиз эди. Бен шундай дейди: 

    Мен ҳеч қандай сабабсиз ташвишланардим. Фильм мен ҳақимда эмасди. Бу ўзингизни севиш қобилияти ҳақида — бундай севгига эришиш чиройли шаҳзодани топишдан кўра қийинроқ.

    Женнифернинг тан олишича, эри унинг иши учун илҳом париси ролини ўйнашни ёқтирмайди, лекин уни яхши кўради ва мусиқа ёки фильм суратга олишда рафиқасини қўллаб-қувватлайди.

    15.04.2024, 14:51   Изоҳ (0)   23096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жей Ло#Бен Аффлек#ҳужжатли фильм#юлдузли жуфтлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эдди Mёрфи — 63 ёшда. Америкалик юмор қироли иштирокидаги энг яхши фильмлар (трейлер)

    13.04.2024, 10:51

    “У ҳар доим аълочи бўлган”. “Дунё гўзали” Айшвария Рай бу унвонни танловда ғолиб чиқишидан анча аввал олган

    13.04.2024, 09:51

    Кинотавсия: оила даврасида томоша қилиш учун энг яхши фильмлар тўплами (трейлер)

    15.04.2024, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италияда қайиқлар чўкиб, 26 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 14 август, 08:52

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.