• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ўлим осон, кетиш зўр”. Муқаддас Холиқова уч марта ўлим билан юзма-юз келгани ҳамда турмуш ўртоғининг кўзи кўрмай қолгани ҳақида

    Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова “Sayyod” YouTube каналига берган интервьюсида уч марта ўлим билан юзма-юз келгани ҳамда марҳум турмуш ўртоғи билан 34 йиллик бахтли турмуши ҳақида сўзлаб берди. 

    Фото: Instagram

    Актриса яқинларини йўқотиш руҳиятига қаттиқ таъсир кўрсатиши ва саломатлигида жиддий муаммоларга сабаб бўлиши ҳақида гапирди.

    — 2010 йилда акам ва онамни йўқотганимда инфаркт бўлдим. Кейин тўсатдан турмуш ўртоғимнинг кўзлари кўрмай қолди. Ўшанда сиқилиб инфаркт бўлдим. Учинчи хуружни дадаси ўтганларида бошдан кечирдим. Мен кўникувчан, сабрли одамман бунақа нарсаларга. Ҳаётга нолимасдан қарайман. Ўзимча, ўйлайман, сабрим ҳаётимдаги катта ютуғимдир, — дейди актриса.

    Муқаддас Холиқова касалхонада ётган пайтида марҳум онаси билан суҳбатлашгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    — Ўлим роса осон, зўр кетиш. Касал бўлиб ётганимда буни яққол ҳис қилганман. Қайтгим келмаган. Кўзимни юмганман, кетганман. Тушимми, ё хаёлимми тушунмай қолганман. Ёцам келинойимнинг раҳматли онаси келиб, “Шунча иши бор-у, буни ётишини қара”, деган. Раҳматли онам ҳам “Тур ўрнингдан”, деганлар бошимга келиб. “Опа, чарчадим, бир пас дам олай”, деганман. Шуни орасида келинойимнинг онаси келиб “Тавба, чўзилиб ётишини” деганида улардан уялиб кўзимни очганман. Анча пайтгача бу тушмиди ё ўнгиммиди тушуна олмаганман. Ўшанда нимагадир кетгим келган. Лекин мен айтаманки, “ўлим роса осон экан, фақат Аллоҳим ётқиздирмасин, термилтирмасин, елдай келиб, селдай олиб кетсин”. Ётиб қоладиган бўлсангиз, болаларингиз қарайди. Лекин “Эй, қачон кетаркан” дегилик қилмасин. Шу нарса юрагидан ўтмасин, деб ният қиламан. Ўлим ҳақ. Ҳеч ким ўлгиси келмайди, яшагиси келади. Хаёлида ўйлайди: “Мендан кейин одамлар қолиб кетадими, қийналадими?”. Йўқ, сендан кейин ҳаёт давом этади, одамлар яшайверади. Шунга одам кўникиши керак. Шундагина чиройли кетасиз.

    Муқаддас Холиқова турмуш ўртоғи ва қизи Зебинисо билан
    Фото: Instagram

    Актриса турмуш ўртоғининг кўзи кўрмай қолгани, бироқ шундай бўлса-да, у ўта зеҳнли идрокли инсон бўлгани ҳақида ҳам айтиб ўтди. 

    — Бир куни қизларимиз, невараларимиз — ҳаммамиз дастурхон устида ўтирибмиз. Шу пайт дадаси бир чўчигандек бўлиб, “Чироқ ўчдими?”, дедилар. “Йўқ, дадаси”, десам, “Кўз кетибди”, дедилар. Шундан сўнг ҳеч нарсани кўрмай қолдилар. Қизларим ўтирган жойида йиғлаб, жойидан туриб кетди. Лекин шу одам бизга оғирлигини туширмасликка ҳаракат қиларди. Залдан ошхонага, ҳожатхонагача неча қадам эканлигини санаб чиқардилар. Биз ишга кетганимизда овқатларини ўзлари еб, ошхонага олиб бориб, идишларини ювиб қўярдилар. Гоҳида бундай ишларни соғ одам қилмайди. Ейди, қўяди, кетади.

    Улар жуда ҳам озода инсон эдилар. Қайнонам раҳматли “Адҳам билан роса қийналасиз, роса озода бу”, дердилар. Кўзлари ожиз, 1-гуруҳ ногирони, лекин менга “Мана бу ишни қилмабсан, чангни артмабсан”, дердилар. Бир куни “Дадаси сизнинг устингиздан ёзиб бераман”, дедим. “Нимага?”, дедилар. “Биринчи гуруҳ ногирониман деб пенсия оласиз, лекин мана шу чангни кўряпсиз”, дедим. Иккаламиз ҳам кулиб юбордик. Биз шундай яшардик. 34 йил яшаган бўлсак, бирон марта қаттиқ уришмаганмиз. Чунки шунақа вазиятлардан ҳазил-ҳузул билан чиқиб кетардик.

    15.05.2024, 11:50   Изоҳ (0)   13120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Қимматбаҳо машина харид қилган Муқаддас Холиқова, фонограмма «уялтириб қўйган» Ботир Қодиров, «касбини ўзгартирган» Муқаддас Саъдуллаева

    19.08.2022, 22:06

    “Ярим кечаси саҳнада устоз санъаткорларнинг руҳи кезиб юради”. Муқаддас Холиқова ва Зуҳра Ашурова миллий театрдаги мистик воқеалар ҳақида (видео)

    26.04.2023, 12:30

    Instagram: Муқаддас Холиқова оиласида жудолик, Тоҳир Содиқовнинг кунлик даромади қанча? Натали Портман билан учрашган Марям Тиллаева

    23.05.2023, 23:06

    Фото: Голливуд юлдузлари ва уларнинг оналари

    15.05.2024, 10:49

    Instagram: 22 млн сўмлик жаримага тортилган Мўмин Иброҳимов, янги машинали бўлган Валижон Шамсиев, Тошкентга келган Бурак Ўздемир

    14.05.2024, 22:10

    Женнифер Лопес, Бредли Купер ва бошқа машҳурлар кўришни тавсия қиладиган фильмлар

    14.05.2024, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.