Тошкент шаҳрида жиноят содир этган шахслар қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, Расулов Сарвар 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Шунингдек, Азизов Ойбек 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-4-қисмларида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
“Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз Расулов Сарвар Шавкатжонович ҳамда Азизов Ойбек Алишер ўғли ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки уларга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 98-302-01-00, 98-364-02-42, 71-206-42-54, 71-288-31-70 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.
Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз! Махфийлик кафолатланади”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)