Ўзбекистонликлар Буюк Британияга ишга юборилиши ҳақида хабар берилган эди. Ташқи меҳнат миграцияси ҳозирга қадар юборилган фуқаролар сонини очиқлади.
Маълум қилинишича, бугун 104 нафар ўзбекистонлик мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун Буюк Британияга жўнаб кетди. Жорий йилнинг шу даврига қадар Буюк Британияга 1530 нафар фуқаро бориб ишламоқда.
Йил якунигача ушбу кўрсаткични 4000 тага етказиш режалаштирилган. Мазкур давлатда ойлик маош 1500-2000 доллар.
Изоҳ (0)