Ижтимоий тармоқларда Самарқандда кийимсиз эркак икки болани ўғирламоқчи бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу хабарлар юзасидан масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар натижаси хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ эканини кўрсатмоқда.
Видеодаги ҳолат 2024 йил 13 май куни соат 21:00 лар атрофида Жомбой тумани “Қўлбости” маҳалласида содир бўлган. Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи фуқаро С.А. ижтимоий тармоқлар орқали танишган аёлнинг Жомбой тумани “Қўлбости” маҳалласидаги яшаш уйига келган вақтида аёлнинг яқинлари уни ушлаб олиб, уриб тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)