Бухоро вилояти Ромитан туманида қидирувда бўлган эркак Тошкент вилояти ҳудудида ушланди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро 8 май куни ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида ушланган. У Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, суддан яширингани учун Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан қидирув эълон қилинган.
1992 йилда туғилган И.И. Тошкент вилояти ҳудудида қўлга олиниб, Олтинчи сон минтақавий ҳудуд 4-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Изоҳ (0)