Фарғона вилоятида қидирувдаги яна бир жиноятчи қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
У Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми, 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Жиноятчи вилоят Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибни сақлаш бошқармаси пост-патрул хизмати батальони туманлараро ППХ отряди ходимлари томонидан ушланган.
“Ҳурматли фуқаролар, қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади”, — дейилади ИИБ мурожаатида.
Изоҳ (0)