Аir India авиакомпаниясининг Деҳлидан Чикагога учаётган самолёти 8 май куни Тошкентга фавқулодда қўнди.
Uzbekistan Airports матбуот хизматининг хабар қилишича, АИ-127 рейсини амалга ошираётган самолёти фавқулодда қўнишига йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Самолётда бўлган 86 ёшли аёл юрак ҳуружига учраган. Шундан сўнг экипаж энг яқин муқобил аэродромга боришга қарор қилган.
Соат 06:44 да Аir India авиакомпанияси самолёти Тошкент аэропортига қўнган. Йўловчи ва унинг ҳамроҳи тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.
Соат 10:35 да эълон қилинган хабарда қайд этилишича, самолёт Тошкент аэропортидан учишга ҳозирланмоқда.
Изоҳ (0)