Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакат Россия ёки рус халқи билан уруш ҳолатида эмаслигини маълум қилди.
“Биз Россия ёки рус халқи билан урушаётганимиз йўқ”, — деди Макрон Парижда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида.
Аввалроқ Франция президенти Россия Европага таҳдид солаётгани ҳақида баёнот берганди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бунга жавобан Макрон шундай “русофобия ғори” билан Европа етакчиси бўлишга интилаётганини айтди.
Россия ташқи ишлар вазири Макроннинг баёнотини Наполеон ва Гитлернинг амбициялари билан солиштириб, Франция ва Германия “ўша пайтда Россияга таҳдид сифатида қарагани”ни маълум қилди.
Изоҳ (0)