АҚШда 18 апрелдан бери Фаластинни қўллаб, намойишларда иштирок этгани учун ҳибсга олинган талабалар сони 900 нафардан ошди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри Ғарб манбаларига таяниб, хабар берди.
Манбада айтилишича, талабаларга қарши илк ҳаракат 18 апрель куни Колумбия университетида рўй берган. Нью-Йорк полицияси Колумбия университетидаги Фаластин тарафдорларининг чодирларини бузиб ташлаган. 100 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган.
Айни пайтда бутун мамлакат бўйлаб олийгоҳлар раҳбариятлари намойишга чиққан талабалардан университетлар кампусларидан кетишни сўрамоқда. Чунки семестр тугаб, кампусларда битирув маросимларига тайёргарлик кўрилиши керак.
Талабалар ва улар билан ҳамфикр бўлганлар Исроилнинг Ғазога қарши уруши, қурбонлар сони ортиб бораётгани ва инсонпарварлик ёрдамларининг камайиши борасида норозилик билдиришмоқда. Кўплаб талабалар университетлардан Исроил билан молиявий алоқаларни узишни талаб қилмоқда.
Шунингдек, намойишчилар университетлар ва расмийларни уларнинг эркин намойиш ўтказиш ҳуқуқини поймол қилишда айблашган. Шунга қарамай, полиция ҳибсга олишларни тўхтатмаган.
Изоҳ (0)