Европа Иттифоқининг Осиё департаменти раҳбари, “Толибон” ҳукуматининг вакили билан ўтказилган учрашувда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун 20 миллион евро, афғон тадбиркорлари ва ишбилармон аёллар учун кичик кредитлар тақдим этиш мақсадида 11,8 миллион евро ажратилганини эълон қилди.
Мазкур учрашувда “Толибон”нинг иқтисодиёт вазирлиги раҳбарияти Европа Иттифоқи вакиллари билан Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши юзасидан музокаралар олиб борди.
Европа Иттифоқининг Афғонистондаги фаолиятида атроф-муҳитни сақлаш бўйича режалаштирилган лойиҳалар ҳам илгари сурилади. Бу лойиҳалар доирасида афғон халқи, айниқса, ишбилармон аёллар ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратилиши кутилмоқда.
Мазкур музокара жараёнида, “Толибон” вакили Европа Иттифоқининг Афғонистонга йўналтирган ёрдами ва хусусий секторнинг иштирокини олқишлаб, уларнинг афғон оилаларининг иқтисодий фаровонлигини яхшилашдаги ролини таъкидлаган.
“Толибон” вакили лойиҳаларни Афғонистоннинг иқтисодий устуворликларига мослаштириш борасида Европа Иттифоқини ҳамкорлик қилишга чақирди.
Изоҳ (0)