Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 241,1 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Шунингдек, ушбу даврда 659 минг тонна кўмир ишлаб чиқарилган бўлса, нефть 118,5 минг тонна ишлаб чиқарилган.
Бундан ташқари:
- газ конденсати – 214,7 минг тонна
- автобус – 61 дона
- юк автомобиллари – 466 дона
- автомобиль двигателлари – 41 518 дона
- енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 53 367 дона
Изоҳ (0)