Ўзбекистонда умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлиги 2024 йил 1 январь ҳолатига 4,8 минг км ни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 фоизга ошган.
Умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлигида электрлаштирилган темирйўлларнинг улуши 40,1 фоизни ташкил этди.
Электрлаштирилган темир йўлларнинг умумий узунлиги энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
- Тошкент вилояти – 19,4 фоиз;
- Қашқадарё вилояти – 16,5 фоиз;
- Самарқанд вилояти – 12,6 фоиз;
- Наманган вилояти – 10,6 фоиз;
- Сурхондарё вилояти – 10,0 фоиз.
Изоҳ (0)