Аввалроқ бир қатор ташкилотлар қимматбаҳо автомобиллар харид қилиб, бунга бюджет маблағини сарф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди бўлса, баъзи давлат ташкилотлари давлат ҳисобидан қимматбаҳо мобил телефонлари харид қилишаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн сўмга 22 дона iPhone 14 Про Мах смартфонларини харид қилган.
Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Про Мах сотиб олган.
Яна бир қатор давлат ташкилотлари хусусан,
- Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси – iPhone 14 Про Мах, 14,4 млн сўмга,
- Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси – 24,7 млн сўмга иккита Galaxy С23 Ултра смартфони,
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) – 5 та iPhone 14 Про 69,7 млн сўмга,
- Кинематография агентлиги – 10 млн сўмга битта Galaxy С22 Ултра, 19,8 млн сўмга иккита Galaxy С22 Ултра ва 15,8 млн сўмга битта iPhone 15 Про,
- Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё) – 30,66 млн сўмга иккита iPhone 15 Про Мах харид қилганини нима билан изоҳлаш мумкин.
Изоҳ (0)