Туркиянинг шимолий қисмида 18 апрель куни 5,6 магнитудали ер силкиниши юз берди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
![](/static/2024/04/18/zilz-S52kSMag.jpg)
Манбада айтилишича, зилзила Toкат вилоятида юз берган. Зилзила кучи Самсун, Ёзгат, Чанқири, Чорум вилоятларида ҳам сезилган.
Мамлакат шимолидаги Toкат вилоятининг Сулусарой туманида маҳаллий вақт билан кечки соат 18:11 да зилзила кучи сезилган. Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бўлими талафот оқибатларини бартараф қилишга киришган.
“Айни дамда Ёзгат шаҳридаги 2 қаватли уй ва Сулусаройдаги бешта омборхона зарар кўрган”, — дейилади расмий хабарда.
Toкат вилояти губернатори Нўмон Хатипоғлу махсус баёнот эълон қилиб, ҳозирга қадар қурбонлар ёки тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)