Ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир натижасида Андижондаги Қорадарёда сув оқими кўпайгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати изоҳ берди.
Айтилишича, тармоқлардаги видеолавҳаларда тасвирланган жой “Куйганёр” гидроузели бўлиб, сув ҳажми сониясига 468 метр кубни ташкил этади.
Ушбу гидроузел ҳар сонияда 1200 куб метр сувни ўтказиш қувватига эга. Мутахассислар гидроузел қуввати 1500 куб метргача етишини билдиришмоқда. Тасвирлардаги оқим эса техник жиҳатдан гидроузелнинг ярим қувватидан камроқ ҳажмга тўғри келмоқда, — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Қўшимча қилинишича, сув оқими кузатиб борилмоқда ва дарёнинг ҳар бир ҳудуди назоратга олинган.
Аввалроқ Андижон вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 16—17 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли сел-сув тошқинлари юзага келиши хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)