Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга 16—22 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабаб бўлади.
Шу боис республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинади. Жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
Изоҳ (0)