Қашқадарё вилоятида 10 апрель куни 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 18:08 да зилзила қайд этилди. Эпицентр: Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани. Зилзила координаталари: 38,75 градус шимолий кенглик; 64,9 градус шарқий узунлик. Магнитуда 3,8, чуқурлик 15 километрни ташкил этади. Зилзила эпицентри Тошкентдан 462 км жануби-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Миришкор туманида 3 балл, 9 км.
Аввалроқ Қозоғистонда 5 апрель куни содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилганди. Жумладан Зангиота, Учтепа ва Олмазор туманида 2 балли зилзила қайд этилган. 4 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган 4 балли зилзила ҳам Ўзбекистонда сезилганди: Янгиқўрғон ва Чортоқ туманида ер силкиниши 2 баллни ташкил этган.
Изоҳ (0)