Қозоғистоннинг Атирау вилоятида Урал қирғоғи бўйлаб тўғон қуриш учун ер қазиш чоғида 12 та бош суяги ва 26 та одам танаси қолдиқлари топилди. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.
Воқеа жойига етиб келган ваколатли орган ходимлари терговга қадар текширув ишларини бошлади. Келгусида топилган қолдиқлар анъаналарга мувофиқ қайта дафн этилади.
Қадимги Саройшиқ шаҳарчасида археологик қазишмалар пайтида одам суяклари топилгани янгилик эмас. Маълумки, ўрта асрларда Саройшиқда катта қабристон бўлган. Археологик тадқиқотлар, турли ишлар давомида, ҳатто эски Саройшиқ қишлоғида ҳам кўпинча одам суяклари топилади.
Айни пайтда кенг кўламли сув тошқинидан ҳимоя қилиш ишлари олиб борилмоқда, минглаб одамлар Урал қирғоқлари бўйлаб тўғонни мустаҳкамламоқда ва бу ишлар давомида инсон суяклари топилгани ажабли эмас. Қоидага кўра, бундай маълумотни олган мутахассислар тегишли ишларни олиб боради, қолдиқларни кўздан кечиради, сўнгра анъанага мувофиқ дафн этади, — деди Саройшиқ музей-қўриқхонаси директори Мухтар Абилсейит.
Атирау вилоятида табиий фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ҳозирги вақтда Индерский, Махамбецкий туманлари ва Урал бўйида жойлашган Атирау шаҳрида тўғонлар қуриш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)