Навоийда ноқонуний балиқ овлаганлар табиатга 10 миллион сўмдан зиёд зарар етказди, деб хабар бермоқда Экология вазирлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Навоий вилояти Экология бошқармаси Қизилтепа туман бўлими томонидан навбатдаги рейд тедбири ўтказилди. Рейд давомида тумандаги “Оқсоч” МФЙ ҳудудида фуқаролар Ғ.Ш., Р.И. ва Н.Л. қўлбола усулда ясалган электр қармоқ ёрдамида балиқ овлагани аниқланди.
Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 10 миллион 200 минг сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли чора кўриш мақсадида ҳужжатлар туман судига юборилди.
Маълумот учун, 10 мартдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Хусусан, Амударё ва Сирдарё сув ҳавзаларида 10 мартдан 31 майга қадар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзаларида 25 апрелдан 10 июнга қадар ва бошқа барча сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майга қадар балиқ овлаш мумкин эмас.
Изоҳ (0)