Ўрганишлар натижасида жорий йилнинг ўтган январь, февраль ва март ойларида 1315 та рўйхатдан ўтмаган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган қурилиш объектлари аниқланган. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати “Дарё”га маълум қилди.
Мазкур 1315 та объектнинг 672 таси белгиланган тартибда инспекциядан рўйхатдан ўтказилган.
Рўйхатдан ўтмаган 643 та объектларга нисбатан тегишли чоралар кўриш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 13 та,
- Андижон вилояти — 121 та,
- Бухоро — 25 та,
- Жиззах вилояти — 2 та,
- Қашқадарё — 42 та,
- Наманган вилояти — 17 та,
- Навоий вилояти — 45 та,
- Самарқанд вилояти — 76 та,
- Сурхондарё вилояти — 7 та,
- Сирдарё вилояти — 6 та,
- Тошкент вилояти — 135 та,
- Фарғона вилояти — 46 та,
- Хоразм вилояти — 51 та
- Тошкент шаҳри — 57 та объект.
Маълумот учун, ўтган 2023 йил давомида 3 минг 626 та рўйхатдан ўтмаган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари олиб борган қурилиш объектлари аниқланган.
Изоҳ (0)