Қозоғистон президентининг мамлакатимизга ташрифи якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Кўҳна Хива шаҳрида ўтган олий даражадаги тадбирлар доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди, минтақавий аҳамиятга молик жиҳатлар юзасидан фикр алмашди.
“Хива гиламлари” комбинати фаолияти, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишилди.
Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасининг тарихий обидалари ва Нуриллабой саройи зиёрат қилинди.
Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. Сўнг Ўзбекистон етакчиси Тошкентга жўнаб кетди.
Изоҳ (0)