• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўқитувчи ва ҳамширалар мажбурланди, ҳатто руҳий беморлардан овоз йиғилди: галдаги “Open бюджет” нимаси билан ёдда қолди?

    Хабарингиз бор, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилдаги биринчи мавсуми учун овоз бериш 16 март куни соат 00:00 дан бошланган бўлиб, жараён кеча 4 апрель куни соат 00:00 да якунланди. Навбатдаги овоз йиғиш жараёнлари ўқитувчи ва ҳамшираларнинг овоз тўплашга мажбурланиши, соврин учун Gentra, Nexia каби автомобиллар, ўнлаб қўзи ва ваъда қилиниши билан ёдда қолгани бор гап. “Дарё” журналисти Тошкент шаҳрида “Open бюджет”га овоз тўплаш жараёнлари қандай кечганини ўрганди. 

    “Бир паспортга бир овоз тамойили нархни оширди”

    Тошкентда халқ тилида универсам бозор номини олган Юнусобод деҳқон бозори ёнидаги туннел олдида қўним топган овоз йиғувчилар 4 апрель куни ҳар бир овоз учун 40 минг сўмгача ҳақ тўлади.

    Фото: “Дарё”
    Бугун овоз йиғишнинг охирги куни бўлгани учун нархлар тушди. Кеча ва ундан олдинги куни ҳар бир овоз учун 50-60 минг сўмдан тўлаб берган бўлсак, бугун (4 апрель) энг юқори нарх 40 минг сўм бўлмоқда, — дейди шахсини очиқлашни истамаган овоз йиғувчи. 

    Талаба эканини айтган суҳбатдошнинг айтишича, улар буюртмачидан ҳар бир овоз учун 80 минг сўмгача пул олган. 

    Фото: “Дарё”
    Нархлар ошган пайтда овоз берувчиларга 60 минг сўмдан тўлаганимизда буюртмачидан — яъни лойиҳа ташаббускори бўлган маҳалла аҳлидан 80 минг сўмдан ҳақ олдик. Ва хизматимиз учун 20 минг сўм олиб қолдик. Бугун нархлар 40 минг сўмга тушгач, буюртма қилувчилардан 40 минг сўмдан оляпмиз. Бир паспортга бир овоз тамойилини илгари суришгач, нархлар ошиб кетди. Ўтган йили овоз бериш жараёнлари тугаётган пайтда бир овозга 1 литр ёғ берган бўлсак, жорий мавсумда 3 литр ёғ бериляпти. Бу биздек талабаларни ёллаб, овоз тўплашга ҳаракат қилаётган маҳалла аҳлига қимматга тушмоқда. Ўтган йили лойиҳани ютиш учун 40 миллион сарфлаган аҳоли бу йилги мавсумда 100 миллион сўмгача харажат қилди, — дейди суҳбатдош талаба. 

    Лойиҳа учун овоз йиғишга 200 миллион сарфлаб, мағлуб бўлганлар бор

    “Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлган овоз йиғувчиларга кўра, жорий мавсумда овоз йиғиш учун 200 миллион маблағ сарфлаб, лойиҳада ғолиб бўлолмаётганлар ҳам бор. 

    Фото: “Дарё”
    Жиззахдан бир лойиҳага овоз йиғиб беришимизни сўрашди. 200 миллион сўм харажат қилиб, овоз тўпладик. Бугун (4 апрель) охирги кун мана, аммо натижалари яхши эмас. Ютолмаяпти, — дейди суҳбатдош талаба. 

    “Овоз камлигидан руҳий га ҳам борилди”

    “Open бюджет” лойиҳасида маҳаллаларга овоз йиғиб бериш билан шуғулланувчи талаба ёшларнинг айтишича, жорий мавсумда бир паспортга бир овоз тамойили овозлар сонининг кескин камайиб кетишига ҳам олиб келган. 

    Фото: “Дарё”
    Мавсум бошида бир ўзим 100 та овоз йиғган бўлсам, ҳозир 4-5 киши зўрга кунига 100 та овоз йиғяпмиз. Бир паспортга бир овоз тамойили овозлар сонининг кескин камайиб кетишига сабаб бўлди. Иложи бўлса, шу талабни бекор қилиш керак. Маҳаллалар, лойиҳа ютишига пул тикувчилар қийналиб қолишди, — дейди у.

    Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги лойиҳаларнинг бирига муаллифлик қилаётган суҳбатдошнинг айтишича, қишлоқдан 50 нафар киши Тошкент шаҳрига келиб, шаҳарнинг турли ҳудудларида, асосан бозорларда бўлиб, овоз йиғишга киришган. 

    Айни кунгача 35-40 миллион сўм харажат қилдик. Ҳеч кимни ёлламай, ўзимиз одамларга 17 минг сўмдан 50 минг сўмгача пул тўлаб, овоз тўпладик. Маҳалламиз кичик маҳалла бўлиб, 2000 нафар киши яшайди. Маҳалламиздаги мактабда спорт зал йўқлиги учун, ҳар йили раҳбарларга илтимос қилиб чарчагандик. Бу йил ўзимиз овоз тўплаб, “Open бюджет” орқали спорт зал қурилишига эришмоқчимиз. Саккиз мингдан ортиқ овоз тўпладик. Ғолиб бўлишимиз аниқ, — дейди суҳбатдош.
    Фото: “Дарё”

    Ўқитувчилар, ҳамширалар овоз йиғишга мажбурланди

    Муаммоси борлар, хусусан ташкилот ва корхоналар, ҳатто ҳокимлик масъуллари ҳам “Open бюджет”дан келадиган маблағга шу даражада меҳр қўйдики, бунинг учун ишчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишдан ҳам тап-тортмади.

    Ижтимоий тармоқларда Қизилтепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ўлмас Истамовга тегишли дея айтилаётган аудио тарқалганидан хабарингиз бор. Ҳоким ўринбосари ташкилот раҳбарларига кун давомида 50 тадан овоз йиғмаса ишдан олиш билан таҳдид қилган.

    Ҳозир ҳоким топшириқ бердилар. Агар натижа қилмайдиган бўлсанг, хафа бўлиб ўтирма”, — дея дўқ қилган ҳоким ўринбосари.
    Ўлмас Истамов.
    Фото: Қизилтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    У мактабгача таълим муассасаси раҳбари, депутат Нодира Атамуротовани алоҳида саволга тутиб, нима учун натижа йўқлигини сўраган. Депутат эса “Ҳа, натижа қиламиз”, дея жавоб берган. “Қани натижа қилганингиз? Атамуротова мисолида қолган ҳамма боғчаларга айтяпман ... бугун кадрлар масаласи бўйича катта ўзгариш бўлади. Боғча мудирларининг 50 фоизи ишдан кетади. Ҳамма ишингизни йиғиштирасиз, йўл ёқаси бўйича иккинчи жойга овоз берасиз. Агар бугун ўзгариш қилинмайдиган бўлса, кейин хафа бўлиб ўтирманг. Бирортангиз, ким бўлишидан қатъи назар қизиғи йўқ, менга бугун 50 та овоз қилиб берилиши керак. Ўзини ҳурмат қилган раҳбар керак бўлса, бирор яқин қариндоши бўладими, бошқаси бўладими, янги сим карта олиб бўлса ҳам қилади. Агар сизларга ёғ керак бўлса, бераман”, — деган Ўлмас Истамов.

    Мазкур ҳолат Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссияси томонидан назоратга олинди ва ташкилот раҳбарларини “Ташаббусли бюджет”га овоз йиғишга мажбурлагани учун жаримага тортилди.

    Яна шундай ҳолатлардан бири Самарқанд вилоятида ҳам содир бўлди. Бироқ, масъул ташкилот — вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқитувчиларнинг овоз йиғишга мажбурланган бўлиши мумкинлигини инкор қилди. 

    Фото: “Дарё”
    Видеотасвирдаги шахслар Ургут тумандаги 7-мактабнинг технология фани ҳамда бошланғич синф ўқитувчиси эканлиги аниқланган. Улардан ҳолат бўйича изоҳ сўралганида, иш вақтидан ташқари, дам олиш куни (якшанба) Сиёб бозорига борганлиги, ўз хоҳиши билан мактабининг ғолиб бўлиши учун тарғибот ўтказганлигини, “Ташаббусли бюджет”га қўйилган лойиҳа ота-оналар, маҳалла аҳли томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги боис жараёнларга бефарқ эмаслигини таъкидлашган, — дейилади вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотда. 

    Овоз йиғишга жалб қилинган талабаларнинг айтишича, бу мавсумда нафақат ўқитувчилар тиббиёт ходимлари ҳам овоз йиғишга мажбурланди.

    Фото: “Дарё”
    Нафақат ўқитувчилар, ҳамширалар ҳам бозорларда юриб, овоз йиғганига гувоҳ бўляпмиз. Масалан куни кеча ТТЗ бозорига борганимда, бозор ичидаги поликлиникада ишловчи ҳамширалар оқ халатда бозор оралаб, овоз беринг деб юришганини кўрдим, — дейди “Open бюджет”да овоз йиғишни ўзига касб қилган талаба. 

    Ўзбекистонда 13 мартдан бошланган “Ташаббусли бюджет”да илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 3 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бунда ҳар бир лойиҳа учун энг юқори қиймат 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил этади.

    05.04.2024, 20:40   Изоҳ (0)   10105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маош 1,8 минг евро: ўзбекистонликлар Германия меҳмонхоналарида ишлаши мумкин 

    05.04.2024, 20:30

    Андижонда Malibu ва Nexia тўқнашиб кетди (видео) 

    05.04.2024, 20:10

    “Ташаббусли бюджет”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

    05.04.2024, 19:47

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Хиванинг тарихий обидаларини зиёрат қилди (фото)

    05.04.2024, 19:37

    Ўзбекистонда ўтган йили рецепт орқали бепул берилган дорилар қиймати очиқланди 

    05.04.2024, 19:15

    “Энди Ўзбекистоннинг ҳақиқий фуқаросиман” — Навоийда 94 ёшли онахонга илк бор туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

    05.04.2024, 18:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.