Ўзбекистонда 2023 йилда 14 тоифадаги шахсларга рецепт орқали 68 120 та 25 миллиард сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.
АОКАда “Дори-дармон” АК раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йилда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш, жорий йилдаги асосий вазифалар ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, 2023 йил давомида:
- Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига — 166,2 миллиард сўмлик;
- бошқа даволаш профилактика муассасаларига — 63,0 миллиард сўмлик;
- хусусий секторга — 55,6 миллиард сўмлик;
- ҳарбий даволаш муассасаларига — 7,0 миллиард сўмлик;
- ҚВП ва ҚОПларга — 78,4 миллиард сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди.
Шунингдек, кўчма дорихоналар орқали аҳолига 3,1 миллиард сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб берилган. Компания 130 дан ортиқ маҳаллий ва чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Компания томонидан 2023 йилда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда маҳаллий дистрибютерлардан 123 миллиард сўм, хорижий таъминотчилардан 157,2 миллиард сўм миқдорида фармацевтика маҳсулотлари харид қилинган. Компаниянинг ҳисобот йилида умумий товар айланмаси 845,2 миллиард сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 620,1 миллиард сўмни, чакана товар айланмаси 225,1 миллиард сўмни ташкил этди.
2023 йилда электрон рецепт орқали бепул берилган дорилар
Ўзбекистонда 2023 йил давомида 962,6 миллион сўмлик дори воситалари электрон рецепт орқали беморларга бепул берилган. Ушбу йил давомида қарийб 68 миллиард сўмлик ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари харид қилинди.
Изоҳ (0)