Фил Фоден “Астон Вилла”га қарши учрашувда АПЛдаги учинчи ҳет-трикини қайд этди.
![](/static/2024/04/04/gettyimages-2128599211-2048x2048-Mdf3tCyL.jpg)
“Манчестер Сити” АПЛнинг 31-турида “Астон Вилла”ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Шаҳарликлар” ярим ҳимоячиси Фил Фоден учрашувда учта голга муаллифлик қилди.
23 ёшли англиялик футболчи учун бу АПЛдаги учинчи ҳет-трик ҳисобланади. Бу кўрсаткич бўйича у Криштиану Роналду, Фрэнк Лэмпард ва Дидье Дрогба билан тенглашиб олди.
24 ёшгача бўлганлар орасида фақат Робби Фаулер (7), Майкл Оуэн (7), Ҳарри Кейн (6) ва Эрлинг Ҳоланд (5) АПЛда Фодендан кўпроқ ҳет-трик қайд этган.
Ҳет-триклар сони бўйича Премьер Лига рекорди Серхио Агуэрога тегишли. У 12 учрашувда рақиблар дарвозасига уч бора тўп йўллашга эришган.