Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Алекс Ван бошчилигидаги China Gezhouba Group Overseas Investment Co. Ltd компанияси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг “Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, ушбу компания дастлабки баҳолаш бўйича жами 144 млн доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобига Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришмоқда.
Учрашувда ушбу лойиҳани амалга ошириш билан ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилишининг вилоятда электр таъминотини яхшилашдаги аҳамиятини таъкидлаб, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишда доимий кўмак берилишини билдирди.
Хитойликлар яқин муддатда лойиҳанинг тамал тошини қўйишга тайёр эканликларини маълум қилди.
Изоҳ (0)