Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Йиғилишда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 11,5 триллион сўм кредит йўналтирилиши белгиланди.
Бу маблағни самарали ишлатиш учун ҳар бир туман ва шаҳарни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланади.
Хоразмда Хитой тажрибаси асосида “уй саноати” ривожлантирилади. Масалан, Боғот, Янгиариқ, Янгибозор, Қўшкўпир ва Урганч туманларида жун ва пиллани қайта ишлаш салоҳияти катта, Ҳазорасп, Хива, Тупроққалъа ва Хонқада қўл меҳнати асосида гилам тўқиш оммалашган.
Ушбу туманларда ипакчилик ва гиламчилик кооперациялари ташкил қилиниб, камида 10 мингта оила ўқитилади. Уларга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Бу тармоққа вилоят бўйича 2024 йилда қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилади.
Изоҳ (0)