Тошкентнинг тўртта тумани ҳудудида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” хабар берди.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 1 апрель куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Бектемир тумани — “Абай” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Миробод тумани — “Оқ уй” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани — “Ижодкор”, “Алишеробод”, “Темурийлар” ҳамда “Сарбон” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Яшнобод тумани — “Беш бола” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Изоҳ (0)