Тошкентнинг Чилонзор туманида 31 март куни соат 22:45 ларда иккита Cobalt ва Nexia-3 иштирокида ЙТҲ юз берди.
Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, Сеул кўчасида 2002 йилда туғилган М.Г. бошқарувидаги Cobalt, 1994 йилда туғилган М.П. бошқарувидаги Nexia-3 ва 1982 йилда туғилган Д.Б. бошқарувидаги Cobalt тўқнашган.
Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси М.Г. ва Nexia-3 ҳайдовчиси М.П. тан жароҳат олгани сабабли шифохонага олиб кетилган.
Ижтимоий тармоқларда ушбу автомашиналарнинг йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги ҳолати акс этган видеолар тарқалди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)