Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 103 минг 857 та ташкилот 5,5 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шу билан бирга 1 920 та корхона молиявий хизматлар бўйича 3,2 трлн сўмлик ҚҚСсиз операциялар амалга оширган. Шунингдек, 3 826 та корхона 4,8 трлн сўм миқдорида ҚҚС “нол” ставкасини қўллаган.
Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари:
- ҚҚС – 2,4 трлн сўм;
- ер солиғи – 1,8 трлн сўм;
- мол-мулк солиғи – 772,1 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ – 364,6 млрд сўм;
- ЖШОДС – 134,1 млрд сўм
- АОС – 24,1 млрд сўм;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 19,8 млрд сўм.
Изоҳ (0)