Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь–февраль ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 195 та юридик шахс томонидан 173,2 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шундан 35,5 млрд сўми, яъни 20,5 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг жами товар айланмаси 449 млрд сўмдан ошган, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 8 млрд сўм.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС — 13,6 млрд сўм;
- фойда солиғи — 10 млрд сўм;
- ЖШОДС — 9,1 млрд сўм;
- бошқа солиқлар — 2,8 млрд сўм.
Изоҳ (0)