Латвия Фуқаролик ва миграция масалалари бошқармаси (OCMA) мамлакатда яшаш учун рухсатнома олмаган ва тил имтиҳонидан ўта олмаган 800 нафар россияликни депортация қилмоқчи.
Бу ҳақда Латвия ОАВ Латвия Фуқаролик ва миграция масалалари бошқармасин вакили Мадар Пукега таяниб хабар берди.
“Улар доимий яшаш учун рухсат олишга ариза беришмади, бунга қўшимча равишда латıш тилини билиш бўйича имтиҳон натижаларини тақдим этишмади. 800 киши тегишли сўровга жавоб бермади. Бу инсонлар ҳақидаги маълумотларни чегара хизматига тақдим қилдик.
Яқин ҳафталарда бу одамлар ҳали ҳам Латвиядами ёки йўқлиги маълум бўлади. Агар улар Латвияда бўлса, мамлакатдан чиқиб кетиши учун 30 кун берилади”, — деди Мадар Пуке.
Изоҳ (0)