7 апрелдан бошлаб Тошкентдан Лондонга мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига учтага кўпаяди. Heathrow Airport йўналишидаги амалдаги авиақатновларга Лондон Gatwick Airport парвозлари қўшилади.
Uzbekistan Airways йўловчиларга кўпроқ танлов тақдим этиш орқали саёҳатларни янада қулайроқ бўлиши учун интилмоқда. Буюк Британия йўналишидаги парвозларга қулай шароитлар яратиш мақсадида, 2024 йил 7 апрелдан бошлаб авиакомпания бир вақтнинг ўзида иккита Лондон аэропортига – Heathrow Airport ва Лондон Gatwick Airport га авиақатновларни амалга оширишни бошлайди.
Heathrow аэропортига авиақатновлар сешанба ва жума кунлари давом этади. Тошкентдан Gatwick Airport га парвозлар қуйидаги жадвалга мувофиқ 7 апрелдан якшанба кунлари амалга оширилади:
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 10:55, Тошкент вақти билан;
- Лондонга етиб келиш соат 14:35, Лондон вақти билан;
- Лондондан жўнаб кетиш соат 16:10, Лондон вақти билан;
- Тошкентга етиб келиш кейинги куни 03:00, Тошкент вақти билан.
Саёҳатингиз давомида сиз Лондон шунчаки пойтахт эмаслигига ишонч ҳосил қиласиз. Бу ажойиб футбол ўйинлари, маданий меросга эга музей, анъанавий чой зиёфатлари ва буюк шахсларнинг ватанида бўлишнинг ўзгача туйғуси.
Авиачипталар нархи:
- Тошкент – Лондон: 3 711 000 сўмдан;
- Тошкент – Лондон – Тошкент: 8 068 000 сўмдан бошланади.
Авиачипталрни 3% чегирма билан www.uzairways.com сайтида, Uzbekistan Airways иловасида, авиакомпания агентлари ва Uzbekistan Airways Sales филиалида сотиб олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)